Божхоначи аёллар совриндор

281

Қорақалпоғистон Республикасида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аёл ходималари иштирокида “Тўмарис издошлари” номли спорт мусобақалари ўтказилди.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган мусобақада қорақалпоғистонлик божхоначи аёллар фахрли иккинчи  ўринни эгаллади. Халқаро спорт стандартларига мувофиқ ўтказилган мусобақада иштирокчилар 200, 400 ва 800 метрга югуриш,  АК-74 ҳамда ПМ қуролларини тез вақт ичида тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда эстафета югуриш турлари бўйича беллашди.

Мусобақа якунига кўра, 800 метрга югуриш бўйича божхона ходимаси Н.Алаватдинова учинчи,  АК-74 ҳамда ПМ қуролларини тез вақт ичида тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича А.Турдимуратова биринчи, эстафета югуришда иккинчи, умумжамоа ҳисобида ҳам иккинчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири