Ўзбекистон таэквондо WТF ассоциацияси ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда

243

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ҳамда оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Ушбу йиғилишда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, аҳоли ўртасида спортни оммавийлаштириш, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилингани таъкидланган эди. Бунинг учун тайёргарликни кучайтириш, спорт федерацияларининг ишларини янада ривожлантириш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда бу борадаги шароитларни яқиндан ўрганиш учун Ўзбекистон таэквондо WТF ассоциациясининг ишчи гуруҳи аъзолари Қорақалпоғистонда бўлди.

Ассоциация Бош котиби Муроджон Мамадалиев ҳамда раис маслаҳатчиси, хорижий эксперт Баэк Мун Жонг республика ҳудудидаги спорт мактабларида бўлиб, селекция ва спорт захирасини ривожлантириш юзасидан тегишли вакиллар, тажрибали мураббий ва спортчи ёшлар билан учрашди, яқиндан мулоқот қилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА