АҚШ ва Исроил янги таклифга қарши чиқди

171

Қўшма Штатлар ва Исроил араб давлатлари раҳбарларининг Ғазо секторини қайта қуриш ташаббусини рад этди. Бу лойиҳа 2,1 миллион фаластинликларга ўз ватанларида қолиш имконини беради, деб ёзди “IRNA”ахборот агентлиги.

Жорий йилнинг 4 март куни Қоҳирада бўлиб ўтган саммитда араб давлатлари етакчилари томонидан маъқулланган бу таклиф АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазони қўлга олиш ва аҳолини кўчириш режасига зиддир.

Араб Лигасининг фавқулодда саммитида маъқулланган мазкур режа Мисрнинг ташаббуси билан тайёрланди.

Мусулмон Зиё, ЎзА