Хитойда Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши сессияси бошланди (+видео)

Пекин шаҳрида Хитойнинг олий сиёсий маслаҳат органи — Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси йиллик сессияси иш бошлади.
ХХР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси 14-чақириқ учинчи сессиясининг очилиш маросимида Раис Си Цзиньпин ва бошқа етакчилар иштирок этмоқда.

Дастлаб мажлис кун тартиби кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Хитой КП Миллий қўмитаси раиси Ван Хунин Доимий қўмита номидан маъруза қилди.

Маълум қилинишича, иккинчи сессиясидан буён сиёсий маслаҳатчилар томонидан жами 6 019 таклиф киритилган. Шундан 5 091 таклиф расмий рўйхатдан ўтказилган ва 99,9 фоизи қайта ишланиб, муҳокамага юборилган.
Эътиборлиси, Халқаро матбуот алоқа маркази алмашинув дастури кўмагида айни пайт ЎзА мухбири ҳам ушбу муҳим сиёсий тадбирга бевосита гувоҳ бўляпти.
Нозимбек Мардонов (фото, видео), ЎзА
Хитой, Пекин шаҳри