Абхазияда президент сайлови ўтказилди

Абхазияда президентлик сайлови иккинчи босқичида 54,73 фоиз овоз тўплаган Бадра Гунба ғолиб чиқди. Бу ҳақда Республика Марказий сайлов комиссияси раиси Дмитрий Маршанга таяниб “РИА Новости” хабар қилди.
Дастлабки маълумотга кўра, сайловда қатнашган 100 412 фуқародан 54 954 нафари Гунба учун овоз берган. Унинг рақиби – мухолифат вакили Адгур Арзинбани 41,54 фоиз, яъни 41 708 киши қўллаган.
Биринчи босқичда бу икки даъвогар мос равишда 46,38 ва 36,92 фоиз натижа қайд этган эди.