Ҳамкорлик – давр талаби

Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бугунги кунда хорижий олий таълим муассасалари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, илм-фан ҳамда таълим йуналишида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундай олий ўқув юртларидан бири – Қозоғистон Республикаси Ш.Есенов номидаги Каспий технологиялари ва инжиниринги университети ҳисобланади.
Ушбу университетнинг «Компютер фанлари» кафедраси профессорлари Б.Сулейманова ва Е.Абдикеримовалар беш кун давомида академик мобиллик дастурини амалга ошириш мақсадида университетнинг Математика факультети «Алгоритмлаштириш ва дастурлаш технологиялари» кафедрасида хизмат сафарида бўлди. Хизмат сафари давомида Б.Сулаймонова ва Е.Абдикеримовалар кафедранинг ўқув ва илмий-тадқиқот йуналишларидаги ишлари билан танишди ҳамда компютер фанлари ва дастурлаш технологиялари таълим йуналиши 2-3-курс талабаларига «Веб дастурлаш» фанидан маҳорат дарсларини олиб борди.


Шунингдек, кафедралар ўртасида академик мобилликни ўрнатиш, ўқув ва илмий ишларни ривожлантириш, илмий мақолаларни чоп этиш, илмий лойиҳаларни бажариш каби муҳим ишлар келишиб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги