Тожикистон: сайловда ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмади
2 март куни Тожикистонда бўлиб ўтган парламент қуйи палатасига сайловда 71,3 фоиз овоз тўплаган ҳукмрон Халқ демократик партияси ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода журналистлар билан учрашувда маълум қилишича, ХДП вакиллари 49 депутатлик ўрнини қўлга киритган: 12 таси партиявий рўйхат, 47 таси бир мандатли сайлов округи бўйича.
Шшунингдек, аграрчилар – 5, Иқтисодчи-ислоҳотчилар – 3, Социалистик ва Демократик партия биттадан ўринга эга бўлди.
4 712 967 нафар сайловчи овоз берган сайлов давомида ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолати аниқланмагани ҳам эътироф этилди.
– 887 сайлов участкасида бўлдик, – деди МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Леонид Алфимов журналистларга. – Миссия сайлов натижаига таъсир қилиши мумкин бўлган қонунбузарлик қайд этмади. МСКга сайлов жараёни юзасидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмади. Тожикистон парламенти қуйи палатасига сайлов Ҳамдўстлик мамлакатларида қабул қилинган демократик меъёр ва стандартга мувофиқ эркин, ошкора, муқобиллик асосида ўтди.
Эслатиб ўтамиз, миссия таркибида МДҲнинг барча давлатларидан 157 киши бор эди.
С.Раҳимов, ЎзА