Макрон ЕИ мудофаа харажатини 3,5 фоизгача оширишни таклиф қилди
Франция Президенти Эммануэль Макрон якшанба куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар мудофаа харажатини умумий ялпи ички маҳсулотнинг 3-3 ярим фоизигача чиқариш ташаббусини илгари сурди, деб ёзди “China Daily” нашри.
Лондон саммитида иштирок этгандан сўнг “Ле Фигаро” газетасига берган интервьюсида фаранг етакчиси иттифоқ таркибидаги мамлакатлар Американинг умумий мудофаа тизимидан узил-кесил чиқишига тайёргарлик кўриши ва қитъа хавфсизлигини таъминлаш учун йирик сармоя киритиши кераклигини айтди.
Европа Кенгаши томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, 2024 йил ЕИ мудофаа учун йўналтирган жами харажат тахминан 326 миллиард еврога етди. Бу ЯИМнинг тахминан 1,9 фоизини ташкил қилади.