Шахматчиларимиз бронза медали соҳиби бўлди
316

Жорий йилнинг 21 феврал – 2 март кунлари Бухоро вилоятида спортнинг шахмат тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан спортчилар иштирок этди. Кескин ўткан мусобақа якунида, Тахиатош тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Гулноз Узоқбаева шахматнинг стандарт йуналиши бўйича 3-ўринни эгаллаб, АҚШ давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва Таиланд давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йулланмани қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, амударёли Райҳона Шомуродова блиц йуналиши бўйича иштирок етиб, бронза медали соҳибига айланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги