Боксчиларимиз “Stranja” турнирини 8 медаль билан якунлади

192

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Stranja” халқаро турнири ўтказилди. Мусобақада Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза медаль жамғарди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров, Хўжаназар Нортожиев, Фазлиддин Эркинбоев, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Жаҳонгир Зокиров олтин, Беҳруз Холдоров кумуш, Асилбек Жалилов ва Жавоҳир Умматалиев бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, жами 8 та медалга эга чиққан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА