Терма жамоамиз сабля йўналишида Осиё чемпиони бўлди

205

Кувайтда ўсмирлар ўртасида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақа доирасида сабля йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтди.

Унда Фернанда Луиза Лара Эррера, Айкоз Жумамуратова, Гулистан Пердибаева ва Самира Шокирова каби қиличбозлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини енгиб, 16 та терма жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади.

Чемпионат якунига кўра, Ҳонг Конг иккинчи, Жанубий Корея ва Қозоғистон терма жамоалари учинчи ўриндан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА