Шпагачиларимиз ҳам Осиё чемпионига айланди

183

Кувайт мамлакатида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қиличбозларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Жумладан, қитъа биринчилигининг қизлар ўртасида ўтган шпага йўналиши бўйича жамоавий баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Иордания, Сингапур ва Хитой Тайпейи термаларини енгиб финалга йўл олди ва сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Япония термасини 45:34 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, таркибида Азиза Ҳамидов, Дилназ Мурзатаева, Санам Назарова ҳамда Бибимарям Сапарова бўлган Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА