Май ойидан Skype хизмати тугатилади

262

Американинг Microsoft корпорацияси жорий йилнинг май ойидан Skype хизмати ёпилишини маълум қилди, деб ёзади ТАСС агентлиги. Бу ҳақида XDA Developers портали хабар беради.

Хабарда фойдаланувчиларга Microsoft Teams платформасига ўтиш таклиф этилади: “Май ойидан бошлаб Skype фаолияти тўхтатилади. Қўнғироқлар ва мулоқот учун Teams хизматидан фойдаланинг ”,  – дейилади хабарда.

Skype хизмати 2003 йилда ишга туширилган бўлиб, 2011 йилда Microsoft корпорацияси томонидан харид қилинган эди. Компания 2017 йилда аста-секин  бизнес учун асосий алоқа воситасига айланган Teams хизматини тақдим этди. XDA Developers портали маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Microsoft корпорацияси Teams хизматини фаол тарғиб қилган.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА