Меҳнатлари муносиб баҳоланди

Ўзбекистон «Адолат» Социал-демократик партияси ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида байрам тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш. Торешова ва партиянинг Қунғирот туман Кенгаши раиси А. Ембергеновалар «Адолат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимини партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ўтказди. Давлатимизнинг равнақи ва партиянинг кенг танилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳаётида адолатли фуқоралик жамиятини қўришдаги фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилди.
Янги Ўзбекистон деб номланган Конституция ва Қонунлар устунлиги таъминланган давлатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳуқуқий давлат қуришдек савобли ишларида зафарлар тилаймиз!
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги