Севимли шоиримиз ижодига бағишланди

379

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида халқимизнинг севимли шоирларидан бири Аяпберген Мусаев таваллудининг 145 йиллигига бағишланиб, «Жети асырымда жырланған тәрийп қосық-Қарақалпақта» номли адабий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда республикамизга таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар, талаба-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Кечани музей директори Шаригүл Пайзуллаева бошқариб борди.

Тадбирда тарих фанлари номзоди, доцент Ж.Айтмуратов «А.Мусаев ижодида тарихий манбалар», илмий изланувчи А. Ҳамзеев «А.Мусаев ижодида халқчил дастүр, урф-одатлар кўриниши», филология фанлари докторы Т. Машарипова «А.Мусаев шъерларин ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишнинг аҳамиёти», шоирнинг невараси Камила Аяпбергенова «А.Мусаевнинг бугунги авлодлари»  мавзусидаги баёнатлари билан чиқиб сўзлаб, шоирнинг ўмри ва ижоди, қорақалпоқ адабиёти ва тарихида тутган ўрни ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда А.Мусаев томонидан ёзилган «Қорақалпоқда» шъерини Туркия Республикаси сахналарида ижро этиб,  халқимизнинг меҳрига сазовар бўлган туркияли қўшиқчи Ферял Башел Тузун онлайн иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига табрик йуллади ва «Қорақалпоқда» қўшиғин жонли овозда ижро этди.

Қизиқли ўтган адабий тадбир маданият ходимлари ва ёш хонандалар томонидан тайерланган концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси