Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди

150

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ: 

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент;

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси тасдиқланди.

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу Техник регламент муомалага чиқарилган тайёр маҳсулотлар бўлган металл, полимер, пластмасса, қоғоз, картон, шиша, резина, резинопластик ва композит материаллар, тўқимачилик материаллари, керамика Ўзбекистон асосидаги қадоқларга, шу жумладан, қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.

ЎзА