Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль жамғарди

194

Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Қувонарлиси, мазкур чемпионатда Ўзбекистон 3 та олтин ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақада ҳамюртимиз Самира Исмоилова 2 тадан олтин ва бронза медалига эга чиқди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Самира яккалик таъқиб пойгаси дастурида 3000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтди ва ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ҳам ўрнатди.

Қуйида велоспортчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги эришган натижалари билан танишасиз:

Олтин медаль:

Катталар: Дмитрий Бочаров, скретч

Ёшлар: Самира Исмоилова, омниум

Ёшлар: Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди)

Бронза медаль:

Ёшлар: Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси,

Ёшлар: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик мэдисон,

Катталар: Асал Ризаева ва Нафосат Қозиева, жуфтлик мэдисон,

Катталар: Нафосат Қозиева, омниум,

Катталар: Нафосат Қозиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА