Қирғизистон парламенти Тожикистон билан чегара шартномасини маъқуллади

Қирғизистон парламентининг тегишли қўмиталари қирғиз-тожик чегараси ҳақидаги келишувни маъқуллади, деди республика қонунчилик ассамблеяси матбуот хизмати вакили журналистларга.
Қўмиталар Бишкек ва Душанбе ўртасида Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси, икки давлат ўртасида автомобиль йўлларини қуриш ва йўллардан фойдаланиш, Вазирлар Маҳкамалари ўртасида сув хўжалиги ва энергетика объектларидан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги битимлар лойиҳасини кўриб чиққан ва маъқуллаган.
Бу икки қўшни мамлакат ўртасидаги минг километрлик чегара вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва чегарачилар иштирокидаги жиддий можаро ҳудудига айланиб қолган эди. Бунга айрим ҳудудлар делимитация қилинмагани, чегара чизиғини аниқлаш имкони йўқлиги сабаб бўлган.
Ўтган жума куни Бишкекда бўлиб ўтган музокара якунида Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари ўзаро чегарани делимитация қилиш бўйича якуний баённомани имзолади.