Футзал бўйича Қорақалпоғистон чемпионати якунланди

312

Нукус шаҳрида футзал бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатга республикамизнинг барча худудлари ва олий таълим юртларидан 22 жамоа иштирок этди.

Энг аввал жамоалар бир гуруҳда ўз-ора баҳслашиб, ўнда энг очко жамғарган 8 жамоа чорак финалга йул олди.

Чорак финал ўйинларида «Пантерра» «Меҳржон», «ҚМУ-2» – «Ҳудудгаз», «ҚМУ-1»  «Фавқулодда вазиятлар бошқармаси»,  «СКУФ-2» – «ИИМ» жамоалари ўзаро ўйинлар ўтказиб, ушбу ўйинларда «Пантерра», «ҚМУ-2», «ҚМУ-1» ва «СКУФ-2» ярим финал йулламасин қўлға киритти.

Ярим финал баҳсларда бўлса, «Пантерра» «ҚМУ-1» жамоасин 3:2, «СКУФ-2» «ҚМУ-2»  жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шундан сўнг 3-ўрин учун Бердақ номидаги Қорақолпақ давлат университетининг «ҚМУ-1»  «ҚМУ-2»  жамоалари майдонга тушди ва унда «ҚМУ-1» жамоаси ғолиб бўлди.

«Пантерра» ва  «СКУФ-2» жамоалари ўртасида ўтказилган чемпионлик баҳсда эса, «Пантерра» жамоасига омад кулиб боқиб, ўлар ўз рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва Қорақалпоғистон чемпионатининг олтин медалин қўлга киритти.

Шунингдек, чемпионатта «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши дарвозабон» ва «Энг яхши футзалчи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Чемпионат якунида ғолиб жамоалар ва номинация эгалари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимда Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Зарикеевлар иштирок этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси