Энг зукко китобхонлар тақдирланди

2024-йилнинг 17 ноябрь куни Республика Манъавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази билан биргаликта «Китоблар оламида 80 кун» марафонига старт берилиб, ушбу тадбир жорий йилнинг 18-февраль куни ўз якунланган эди. Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида танлов ғолибларин тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Манъавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раиси Т.Атамуратов, ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази директори И.Шараповалар ғолиб ёшларни табриклаб, сўнгги йиллари мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганин юқори баҳолади.
Танлов якунида, Кегайли туманидан Шахзада Нурымбетова ғолибликни қўлга киритишга муаффақ бўлди.

Совринли 2-3-ўринлар Сарбиназ Тўраниязова ҳәм Икрам Отебаевларга насиб этди.
Танлов сўнгида ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотлар томонидан тайерланган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Жибек Тлеубаева,
Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази бўлим мудири.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги