IT-аутсорсинг экотизимини яратиш бўйича янги имкониятлар тақдимот қилинди

243

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan томонидан «Offshore Outsourcing Conference» халқаро конференцияси ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистондан IT-хизматларни экспорт қилиш ва барқарор глобал IT-аутсорсинг экотизимини яратиш бўйича янги имкониятларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди. Конференция 250 та компаниядан 280 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, халқаро ва маҳаллий IT-корпорациялар вакиллари ва соҳа экспертларини бирлаштирди.

Иштирокчилар профессионал мулоқот, тажриба алмашиш ва янги бизнес ҳамкорларни топиш учун имкониятга эга бўлди.

Тадбирнинг асосий жиҳатларидан бири жаҳон IT-саноатининг етакчи вакиллари билан алоқалар ўрнатиш, глобал бозорларга чиқиш учун янги ҳамкорлар ва мижозларни излаб топишдан иборат.

Бундан ташқари, иштирокчилар Ўзбекистонда халқаро бизнес учун яратилган имкониятлар билан танишди.

Тадбирда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

—Президентимиз томонидан 2017 йилда Ўзбекистонни IT-хабга айлантириш бўйича узоқни кўзлаб юқори мақсад қўйилган эди. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги IT-компаниялар сони 10 тадан ҳам кам эди. Ҳозирги кунга келиб эса ҳар ойда 30 га яқин хорижий IT-компаниялар юртимизда ўз фаолиятини бошламоқда, – деди вазир.

IT Park Uzbekistan’нинг халқаро ҳамкорлар учун тақдим этадиган имкониятлари, шунингдек, саноатни ривожлантиришда маданият ва инновацияларнинг ўрни муҳокама мавзуcига айланди.

Тадбирда IT Park мутахассислари ҳудудларда IT-инфратузилмани ривожлантириш, резидентларни қўллаб-қувватлаш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва мамлакатнинг меҳнат қонунчилиги ҳақида маълумотлар беришди.

Н.Раҳмонова,

ЎзА