Боксчиларимизнинг шашти баланд
199

София шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган “Странжа” турнирининг навбатдаги кунида ўзбек чарм қўлқоп усталари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Аниқроғи, кечаги баҳсларда вазни -54 кг. бўлган Шаҳзод Музаффаров илк жангида Пэтси Жойс (Ирландия) билан рақобатлашди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. +92 кг. вазндаги боксчимиз Жаҳонгир Зокиров чорак фиралда Георги Георгиевга қарши кечган баҳсда, биринчи раунддан сўнг рақибнинг жангдан бош тортгани сабабли ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли мусобақада Жавоҳир Умматалиев ва Тўрабек Ҳабибуллаев каби чарм қўлқоп усталаримиз ҳам илк жангларида ғолиб бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА