Ўзбекистон туризм салоҳияти Саудияда намойиш этилди
236

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди.
Тадбирда туризм бизнеси, таҳлилий ва академик доиралар вакиллари, журналист-блогерлар, шунингдек Тошкент давлат шарқшунослик университети вакиллари ва фаол ватандошларимиз иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Кўрфаз мамлакатлари ўртасида маданий алмашинув ҳамда академик ташаббуслар давом эттирилиши муҳимлигини таъкидладилар.
Республикамизда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, соҳага хорижий сармоя жалб этиш ҳамда барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида ҳунармандлик намуналари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.