Халқаро дзюдо федерацияси президенти Тошкентда

195

Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер Тошкентда ўтадиган “Катта дубулға” турнири ва унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун юртимизга келди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов кутиб олди.

Мариус Визер “Катта дубулға“ турнирини кузатиш баробарида қатор расмий тадбир ва учрашувларда иштирок этади.

Жумладан, бугун Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро дзюдо федерацияси президенти иштирокида тадбир ташкил этилади. Унда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти қатнашади.

Т.Рўзиев, ЎзА