Волейбол: Ўзбекистон чемпионати 2-турига йўл оладиган жамоалар номи аниқланади

198

Бугун волейбол бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинлари якунланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 20 та жамоаси иштирокида кечаётган мусобақалар Тошкентдаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ва Тошкент давлат транспорт университети майдонларида давом этмоқда.

– Чемпионатда жамоалар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Мусобақа низомига мувофиқ ҳар битта гуруҳдаги 5 тадан жамоанинг 4 таси, яъни ўз гуруҳида 1-4-ўринларни эгаллаган жамоалар жорий йилнинг апрель ойида Жиззах шаҳрида бўладиган мамлакат биринчилигининг 2-турида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади, – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби, чемпионат бош ҳаками Фарҳод Алимов.

Кеча ўтказилган мусобақаларда Миллий гвардия, “Ҳумо”, “Матонат”, U19 каби жамоалар ғолибликка эришди.

Т.Рўзиев, ЎзА