Путин Европа тинчликпарвар кучларини қабул қилиши мумкин

166

Кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин “Европа тинчликпарвар кучларини қабул қилишга тайёрлиги, бу Кремлнинг Киевга қарши урушини тугатишга ёрдам бериши мумкин”лигини айтди. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзган.

– Мен Путин билан гаплашганман, – деди Трамп. – Агар келиша олсак, у бошқа уруш қидирмайди. РФ раҳбари билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

Ясси хонада Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашган Трамп мазкур уруш “ҳафталар ичида” тугаши мумкинлигига ишонч билдирди. Шу билан бирга муваффақиятсиз келишув туфайли вазият “учинчи жаҳон уруши”га айланиб кетишидан ҳам огоҳлантирди.

Трампнинг Путин билан гаплашиши, Украина раҳбари Владимир Зеленскийни “диктатор” деб аташи Европа етакчиларини Вашингтонга ишончли иттифоқчи сифатида қарам бўлмайдиган дунё қуриш учун тайёргарлик кўришга ундади.

Маълумки, Россия Украина муайян ҳудудлардан воз кечиши ва НАТОга қўшилмаслиги кераклигини такрорлаб келади. Америка расмийлари ҳам айни ёндашувни маъқуллаётгани мавжуд хавотирни кучайтирмоқда.

Душанба куни Европа етакчилари Украинани қўллаб-қувватлаш ва қўшимча бир неча ёрдам тўпламини тасдиқлаш учун Киевга ташриф буюрди. Молия вазирлари Брюсселда, агар Қўшма Штатлар ёрдамини қайтариб оладиган бўлса, Россиянинг музлатилган активлари мусодара қилиниши имкониятини муҳокама қилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА