“Странжа”: уч нафар боксчимиз навбатдаги босқичда
184
София шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган “Странжа” турнирининг навбатдаги кунида ўзбек чарм қўлқоп усталари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, мусобақанинг вазни -75 кг. бўлган боксчилар ўртасида Жавоҳир Умматалиев ирландиялик Жошуа Оланиянни, -92 кг. вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев эса англиялик Исаак Окохни 5:0 ҳисобида енгган бўлса, +92 кг. вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров озарбайжонлик Маҳаммад Абдуллаевни 4:1 ҳисобида таслим этди.
Афсуски, Акмалжон Исроилов, Саят Илясов, Нурислом Исмоилов, Арман Маханов ва Абдураҳмон Рустамов каби боксчиларимиз ўз вазн тоифаларида рақибларига имкониятни бой берди.
Бугун, 26 февраль куни икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Қуйида уларнинг рақиблари билан танишасиз:
-54 кг: Шахзод Музаффаров – Пэтси Жойс (Ирландия);
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Георги Георгиев (Болгария).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА