Зеленский: Украинада тинчлик ўрнатилиши учун лавозимимни тарк этишга тайёрман

171

Украина Президенти Владимир Зеленский якшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида тинчлик ўрнатилиши учун эгаллаб турган лавозимини тарк этишга тайёрлигини, фақат бу иш Украинанинг НАТОга қўшилиши эвазига юз бериши мумкинлигини қўшимча қилди:

– Украина учун тинчлик муҳим бўлса, ҳақиқатан лавозимимни тарк этишим зарур экан, бунга мен тайёрман.

Етакчи давлати хавфсизлигига 20 йилдан кейин эмас, бугун эътибор қаратаётгани, ҳокимият тепасида ўнлаб йиллар қолиш нияти йўқлигини таъкидлади.

Маълумки, ҳукумат президент сайловини ҳарбий ҳолат тугагандан кейин ўтказишга қарор қилган.

Молиявий мавзуга ҳам эътибор қаратган Зеленский, жумладан, музлатилган Россия активларини эслаб, “бу маблағлар ҳақли равишда Украинага тегишли” эканини айтди.

У Россия Федерацияси Курск вилоятининг Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинаётган қисми “Россия томонидан вақтинча босиб олинган” ҳудудларга алмаштирилиши мумкинлигини ҳам истисно этмади ва Украина фақат ўз ҳудудларидан манфаатдорлигига урғу берди.

Шунингдек, НАТОга кириш масаласи муҳокама учун очиқ бўлиши зарурлигини қацд этаркан, шундай деди:

– Айни масала бўйича музокарада кўҳна қитъадаги шерикларимиз ҳам иштирок этиши шарт, чунки Украина Европанинг бир қисмидир. Мулоқотда Украинага кўп ёрдам берган АҚШ ҳамда Россия ҳам қатнашиши лозим.

Президент Зеленский сўзи охирида мамлакатига мустаҳкам тинчлик кераклигини яна бир бор такрорлаб, Трамп Украина томонида туриши тарафдори эканини билдирди.

Г.Сатторова, ЎзА