Ўзбекистон ва Қозоғистон: медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил давом этади
199

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Қозоғистоннинг “Tengrinews”, “Massaget”, “Vesti”, “Жулдыз FM”, “Tengri FM” ва бошқа кўплаб етакчи оммавий ахборот воситаларини бирлаштирган “Alash Media Group” холдингининг асосчиси ва бош директори Зауре Казибаева билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани қайд этилди. Медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси батафсил муҳокама қилинди. Бу қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.


Оммавий ахборот воситаларимизга қўшма лойиҳаларни амалга оширишда, жумладан, контент алмашиш, пресс-турлар уюштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бой тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда илгари суришда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга келишиб олинди.
ЎзА