Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
857

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф 25 февраль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.




Сўнг Покистон делегацияси «Янги Ўзбекистон» боғига йўл олди.
Икром АВВАЛБОЕВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат), ЎзА