Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқоқотлар институтининг Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом қабул қилинди. Уларда:
институтнинг асосий вазифалари ва функциялари;
институт фаолиятини ташкил этиш;
институтнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
институтнинг мол-мулки ва молиявий маблағлари;
жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш;
жамғарма фаолиятини бошқариш;
жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисобини юритиш тартиблари белгилаб берилган.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг мақоми, вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.
ЎзА