Жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишга оид низом тасдиқланди
169
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш асослари ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари;
жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори, уни тайинлаш ва тўлаш тартиби белгилаб берилган.
Ушбу карор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
ЎзА