Имкониятдан самарали фойдаланилиб, далаларга ўғит берилмоқда
Бугунги кунда республикамизнинг барча ғалла экилган туманларида 2025 йилнинг ғалла ҳосили учун қатор агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, айни пайтда ғалла майдонларида соҳа вакилларининг тавсиялари асосида қиш мавсумида ғалла ҳосилини озиқлантириш бўйича кенг кўламли ишлар ташкил қилинмоқда.

– Дон ва шоли илимий-ишлаб чиқариш бирлашмасига тегишли тажриба майдонларида Қорақалпоғистон иқлимига мослаштирилган ғалла тухумлари экилган даламиз. Жорий йил Қорақалпоғистонда биринчи маротаба деб айтсак ҳам бўлади, ўртача 5-6 сантиметрлик қалин қор ёғди. Ушбў қордан тез ва самарали фойдаланиб, буғдой экилган майдонларни озиқлантириш ишларини олиб боришимиз керак. Мақсадимиз қор эригунча, шу ўғит қорнинг эриган суви билан экин илдизларига етиб боришини таъминлаш. Чунки, сульфат-оммоний ўғити секин таъсир этувчи, ташланган ерида қоладиган ўғит. Шу сабабли, биз ўғитни эрта бериб, қор мавжуд ҳар бир соатдан фойдалансак ўтган йили бирлашмамиз 45 центнердан ҳосил олган бўлса, бу йил ҳосилни 55-60 центнерга етказиш ишларини бажаришимиз лозим. Ўзимизнинг буғдой сортларимиз чўлга, шўрга ва бошқа иқлимимиз салбий таъсирларига чидамли. Шу сабабли ҳам, биз бу сортларни кўпроқ экишимиз лозим,-дейди бирлашманинг Бошоқли экин селекцияси ва уруғчилик лабораторияси мудири Оразбай Абдуллаев.

Бу ишларнинг самарали олиб борилишини таъминлаш, шунингдек қишнинг сўнгги кунларида ёққан қордан самарали фойдаланиш мақсадида Нукус туманидаги дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан махсус техникалар ёрдамида ғалла майдонларини озиқлантириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
А.Жийемуратов,
Қарақалпоғистон ахборот агентлиги