Нафосат Қозиева ҳамда Асал Ризаева Осиё чемпионати шоҳсупасида
198

Нилай шаҳрида (Малайзия) велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг бешинчи кунги баҳслари спортчиларимиз учун муваффақиятли бошланди.
Боиси, аёллар ўртасида ташкил этилган мэдисон дастурида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Нафосат Қозиева ҳамда Асал Ризаева тандеми маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Шу тариқа, Нафосат ҳамда Асал терма жамоамиз учун мусобақа доирасидаги бешинчи медални тақдим этди. Айни дамга келиб, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 2 та олтин ва 3 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА