“Ҳумо” сафарда ҳам ғалаба қозонди

175

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон мунтазам чемпионатининг плей-офф босқичи доирасида “Горняк” жамоасига қарши учинчи ўйинни ўтказди.

Рудний шаҳрида ташкил этилган ўйин 1:3 ҳисобида якунланди. Энди ушбу клублар 26 февраль куни 4-учрашувда майдонга тушади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мусобақанинг мазкур босқичида жамоалар 4 та ғалабага қадар баҳс олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда ўтказилган “Ҳумо” ва “Горняк” ўртасидаги икки ўйинда пойтахтимиз клуби 5:3 ҳамда 4:3 ҳисобида зафар қучган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА