Бугун «Stranja» турнирида 8 нафар боксчимиз жанг қилади

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий «Stranja» халқаро турнири ўтказилмоқда. Мазкур мусобақанинг кечаги баҳсларида 3 нафар боксчимиз ўзининг илк жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ ушбу жангларнинг иккитасида чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилмади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “Париж-2024” XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев жанг олдидан жароҳат олгани боис мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди.

Шунингдек, яна бир Олимпиада чемпиони ҳамюртимиз Абдумалик Халоков 27 февраль куни профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказиши туфайли «Stranja»да иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди.
Мусобақанинг -60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Самандар Олимов ирландиялик Адам Ҳессионга қарши кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 25 февраль куни 8 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилади. Қуйида уларнинг рақиблари билан танишасиз:
-63,5 кг: Саят Илясов – Клэнси Деан (Ирландия);
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев – Жошуа Оланиян (Ирландия);
-80 кг: Нурислом Исмоилов – Альфред Кромвель Комми (Италия);
-86 кг: Акмалжон Исроилов – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон);
-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Исаак Окох (Англия);
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Муҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон);
+92 кг: Абдураҳмон Рустамов – Томас Дамар (Англия)
+92 кг: Арман Маханов – Годстиме Идемудиа (Ирландия).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири