Спортчиларимиз Бокуда кумуш медалга сазовор бўлди

203

Озарбайжон пойтахти Бокуда батутдан сакраш бўйича ўтган жаҳон кубоги босқичида 14 та давлатнинг 100 нафардан зиёд спортчилари орасида ўзбекистонлик атлетлар муносиб натижаларни қайд этди.

Терма жамоамиз аъзолари Миршоҳид Ҳасанбоев ва Фарангиз Рузиева аралаш жуфтлик мусобақасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Анжелика Маркелова ва Фарангиз Рузиева синхрон сакраш дастурида 5-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА