Шумонайлик хотин-қизлар имкониётлардан самарали фойдалонмоқда

420

Медиа тур тассуротлари

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка йуналтириш бўйича кенг куламли ишлар олиб борилмоқда. «Аёллар» дафтарига киритилган хотин-қизларга енгиллаштирилган кредитлар билан бирга субсидиялар ажиратилиб, бу буйича яхши натижаларга эришилиб келинмоқда.

Шумонай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати,  Оила ва хотин-қизлар бўлими ва  оммавий ахборот воситалари  вакиллари билан биргаликда Медиа тур ташкиллаштирилиб, унда тумандаги ишбилормонлик ва хунармандлик бўйича ўзини-ўзи банд қилиб, оиласига қўшимча даромад топаятган аёллар ҳаёти билан танишдик.

Куннинг биринчи яримида туман ҳокимининг ўринбосари Т.Қаллиқиличева, Шумонай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бошлиғи Ш.Абдрахманов билан биргаликда «Навруз» МФЙда яшовчи Базаргул Бекбосинованинг оиласида бўлиб, томорқасидан самарали фойдаланиб ўтирганлиги билан танишдик. «Аёллар дафтари» га киритилган у мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, 2021-йилида томорқасидан иссиқхона ишга тушириб, оиласига қўшимча даромад топиб келмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарори асосида субсидия орқали инкубатор олиб, жужа чиқариб, паррандичилик билан машқул бўлиб келмоқда. У бу билан чекланиб қолмасдан, қўзиқорин етиштириб, маҳалладошлари орасида катта қизиқиш уйғотти.  Яратилган имкониётларан унумли фойдаланган у оила аъзолари билан биргаликди оиласига қўшимча даромад топаётганлигидан жудаям мамнун.

Ёши етмишни қоралаб қолган ҳунарманд опа Алтынай Наўбетова қўл ҳунармандчилиги билан нафақат элимизда, қўшни давлатлар билан биргаликда Япония, Австралия, Англия, Корея каби чет элларда ҳам таниқли. Шогирдлари билан биргаликда қуй ва туя жунидан ип йигириб, ундан ҳар қил кийимлар, гиламчалар ва қорауйнинг ақ басқур деб номланувчи қисмини ва ҳатто ояқ кийимларни тикиб тайёрлайдиган тикув цехини ошиб қуйган Алтынай опа маҳсулотларининг харидорлари кўпчиликни ташкил қилади. У ўтган 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси томонидан жорий этилган гранд танловида «Ҳунарлиниг қўли олтин» лойиҳаси билан қатнашиб, 100 миллион сум гранд ютиб олишга эришган.

Шу лойиҳа бўйича кооперация ташкил этиб ҳозирги кунда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаб, уларга ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда.

-Бу ҳунарни бувимдан ўрганганман,-дейди Алтынай опа биз билан суҳбатда. «Ҳунар умр озуқаси» деганларидек, қизларим, навараларим билан бу ҳунарни давом эттириб, халққа хизмат қилиб, оиламизга қўшимча даромад топиб келмоқдамиз. Тоза  экологик буюмлар соғлиқга жудаям фойдали бўлганликдан, қўл ҳунармандчилик ишларимизга чет элдан келган туристларнинг ҳам қизиқишлари катта бўлмоқда.

«Маданият» маҳалласида яшовчи Камила Қайырова маҳалладаги ҳотин-қизлар фаоли билан маслаҳатлашиб, 5 млн сўм  имтиёзли кредит олиб, қуён боқишни йўлга қуйган. Оила аъзолари билан бошида етти қуён боқиб бошлаган бўлса, ҳозир уларнинг сони 200 нафарга етган. Шу билан бирга у томорқа ерида гулчилик ва қулпиной етиштириш ҳамда ривожлантиришга киришган.

Айбуйир АПЖ да яшовчи Гулмира Жадигерованинг оиласида бўлганимизда мамлакатимизда ҳунарманд хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг яна бир ёрқин мисолини кўриб кўзимиз қувонди. У давлатимиз томонидан берилган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, қисқа фурсат ичида «Аёллар дафтари» дан чиқиб, ўз бизнесини йўлга қуйган ҳунарманд аёл. Уй олдида қорақалпоқ халқининг қадим замонлардан бери мерос булиб келаётган қара уйини қуриб, унинг ишини узи ва шогирдлари билан яратган ҳунармандчилик ишлари билан тўлдириб қуйибди. Миллий нақшлар билан безатилган кийимлар, қуроқ кўрпалар ва ота-бобаларимиздан мерос бўлиб қолган ҳар хил буюмлар билан безатилган оқ утов ичига кирсангиз тарихни сўзловчи гуззаллик оламига тушгандек бўласиз.

Маҳалла фаоли ва ҳоким ёрдамчиларининг маслаҳатлари билан имтиёзли кредит ва субсидия олиб, тикув машинасини олиб иш бошладим. Гранд танловида иштирок этиб, 100 миллион сўм ютуб олдим ва  замонавий тикув машнилари билан керакли ускуналар олиб, иш кўламини кенгайттирдим. Шу лойиҳа асосида 20 қизни ҳунармандчиликка ўқитдим ва ҳозирги кунда ишсиз беш аёл-қизнинг бандлигини таминлашга эришдим. Қўл ҳунармандчилик ишларимизга қизиқадиган харидорлар кўпчиликни ташкил этади. Қўшни давлатларданҳам буюртмалар келиб тушмоқда. Келгусида иш кўламини янада кенгайтириб чет давлатларга ҳам миллий ҳунармандчилигимизни таништириб, янги иш ўринларини кўпроқ яратишни ният қилганман,-дейди Гулмира.

«Изланганга имкон кўп» деганларидек давлаттан ёрдам сўрамасдан, меҳнати билан ҳаракат қилиб, оиласига қўчимча даромад топаётган нуроний опа Жақсыбийке Сейтниязованинг ишлари ҳар қандай таҳсинга сазовор. У қорақалоқ халқининг ийжан, зағара, торақ, тақан каби миллий таомларини келинлари ва қизлари билан ишлаб, бозорга чиқариб харидорларнинг олқишига сазовор бўлиб келмоқда. У «Навруз» МФЙ да турмуш уртоҳи Тожибой ота Бабажонов билан етти фарзандни вояга етказиб, улардан невара ва чеваралар кўриб ўтирган  аҳил оила бошилари. Унинг келинлари қайнонаси ёнида тегирмон тортиб, кели туйиб, губи пишиб, сариқ ёғ олиб, соғлиқга фойдали бўлган маҳсулотларни харидорларига етгазиб келмоқда. Бу маҳсулотларга қўшни давлатлардан ҳам буюртмалар келиб тушиб туради.

Қизиқарли ва таъсуротларга бой булиб ўтган медиа-тур давомида биз тумандаги «Бег жап» ОФЙ да жойлашган «Шуманай Меридиан» МЧЖ га қарашли теплицада бўлиб, у ердаги ишлар билан танишдик. Бир пайтлари бази сабабларга кура иш фаолиятини тўхтаб қолган иссиқхона туман ҳокимлиги томонидан иш фаолиятини қайта тиклаш мақсадида 2 гектар ерге ташкил этилган иссиқхона бошқа тадбиркорга берилган.   Ҳозирги кунда у ерда иш қизғин олиб борилмоқда. Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида «яшил» зона-«яшил» экономикани барфо этиш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳамнафас булаётган иссиқонанинг бир гектарида Корея технологияси асосида помидор ва булғор қалампири етиштирилмоқда. Бир гектар ерида Эрон технологияси асосида қулпуной етиштириш ишларига таёргарлик ишлари олиб борилмоқда.   Қувонарли томони бу ерда 20 га яқин аёл-қизлар иш билан таъминланган. Наврўз арафасида пишиб етилиши кутилаётган помидорлар ҳозир гуллаш арафасида турибди.








Шумонай туманида бир кун давом этган медиа-тур биз журналистлар учун жуддаям таъсуротларга бой, қизиқарли бўлиб утди. Ушбу тадбир давомида тумандаги хотин-қизларнинг ҳунармандчилик, ишбилармонлик ишлари билан танишар эканмиз ,уларга давлатимиз томонидан яратилиб берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш учун тумандаги Оила ва хотин-қизлар бўлими  ва ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фаоллари  томонидан  туғри йуналиш ва тавсиялар берилиб, тушинтириш ишлари олиб борилиб отирганлигидан хабардар бўлдик.  Ўзини-ўзи банд этиш орқали оиласига қушимча даромад топиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган туман аёл-қизлари ҳар қанча мақтовга лойиқ арзиди.  Келажакда бу ишлар туман аёллари ҳаётида янги ташаббуслар, янгиликлар билан давом этади, деган умид ва ичонч билан биз кеч тушганда пойтахтга қарай йўл олдик.

Гүлнара Турдышова,

Қорақалпоқстон ахборот агентлиги.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат)