Фужайрадан каратэчиларимиз 10 та медаль билан қайтади

223

БААнинг Фужайра шаҳрида каратэ WKF бўйича жаҳон рейтинг балларини берувчи “Ёшлар лигаси” турнири ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада барча рақибларини енгган Сарвиноз Лапасова (-54 кг.) ҳамда Моҳинур Тешабоева (-53 кг.) олтин медални қўлга киритган бўлса, Мадинабону Олимова (-50 кг.), Ҳумоюнмирзо Ҳалимов (-55 кг.) ҳамда Жобир Давлатов (-63 кг.) финалга қадар ўтган жангларда муваффақиятли иштирок этди ва якунда кумуш медалига эга чиқди.

Шунингдек, ўз ёш тоифаларида Гулшан Алимардонова (-50 кг.), Абдул Ваҳоб Рашидов (-67 кг.), Самандар Зокиров (-68 кг.), Юсуф Алламуродов Қиличбек Бахтиёров шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди, дея хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА