Осиё чемпионатидаги навбатдаги медаллар шодаси

263

Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.Чемпионатнинг навбатдаги кунида 3 ва 4 км. масофага ўтказилган вақт пойгаси беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили шоҳсупага кўтарилди.

Осиё чемпионатининг 4 км. вақт пойгасида Боймурод Явқочев (C5), Аброр Ибрагимов (C4), Камола Нуруллаева (C4) олтин, Азимбек Абдуллаев (C5) эса кумуш медалини қўлга киритган бўлса, 3 км. вақт пойгасида Ғолиббек Мирзаёров (C2) олтин, Азизхўжа Олимхўжаев (C2) кумуш медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ёш қизлар ўртасида Самира Исмоилова ва эркаклар ўртасида Дмитрий Бочаров каби велопойгачиларимиз Осиё чемпионига айланган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА