Ғолиблар тақдирланди

273

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида мини футбол бўйича “Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири кубоги”нинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Қизғин баҳсларга бой бўлган ушбу мусобақада биринчи ўринни Хўжайли туманининг “Жайхун”, иккинчи ўринни Чимбой туманининг “Чимбой” ҳамда учинчи ўринни Нукус шаҳрининг “Nukus Stars” жамоалари эгаллади.

Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири A.Aлланазаров иштирок этиб, ғолиб жамоаларни қутлади. Иштирокчиларга келгуси мусобақаларда омад тилаб, совринли ўринлар эгаси бўлишига тилак билдирди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири