Европа Иттифоқи Россияга қарши 16-санкция пакетини тасдиқлади

237

Санкциялар рўйхатига Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватловчи 53 та ташкилот киритилган. Улар орасида бир қанча  давлатлар компаниялари бор.

Хабарларда қайд этилишича, санкцияларга қуйидагилар киради:

Россиянинг саноат салоҳиятини (кимёвий моддалар, пластмасса ва каучукнинг айрим турлари) мустаҳкамлашга ёрдам берадиган товарлар экспортига ва Россия Федерацияси ҳудуди орқали транзитига қўшимча чекловлар;

Россиянинг баъзи портлари ва аэропортлари билан дронлар, ракеталар ва тегишли технологиялар ҳамда  бутловчи қисмларни РФга ўтказиш ёки нефть нархлари чегараларини четлаб ўтиш учун фойдаланиладиган ҳар қандай амалиётларни тақиқлаш;

13 та Россия банкининг SWIFT тизимидан узилиши.

Шунингдек, санкцияга Россиянинг “Eurasia Daily”, “Fondsk, Lenta”, “News Front”, “RuBaltic”, “South Front”,  Стратегик маданиятлар фонди (Фонд стратегической культуры), “Tvzvezda” каби ОАВ эшиттириш лицензияларини тўхтатиб туриш киритилган.

С.Раҳимов, ЎзА