Ўзбекистон – Ўмон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда
340

Яқинда юртимизнинг Масқатдаги элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазири Раҳма бинт Иброҳим Ал-Махруқий хоним билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўмон Олий таълим, илмий тадқиқотлар ва инновация вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки мамлакат олий таълим муассасалари олимлари иштирокида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш ва Ўзбекистон таълим соҳасига грант ажратиш имкониятларига эътибор қаратилди.
М. Пирматова, ЎзА