Алимент ўрнига уй ҳадя қилинди

234

Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро судининг 2023 йил 26 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи О.Б.нинг фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор М.Р.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Шунга асосан Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Қарздор ота алимент тўловлари ўрнига ўз номидаги уйни фарзандларига бериш истагини билдирди.

Жорий йилнинг 12 февраль куни тарафлар биргаликда нотариал идорага боришди ва қарздор ўзининг номидаги Нукус шаҳрида жойлашган ҳовлисини фарзандларининг бирига ҳадя қилди. Шундан сўнг ундирувчи фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент нафақа пулларидан воз кечишини билдириб ариза берди ва ижро ҳаракати тугатилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири