Мақсад – хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш

297

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги 820-сонли қарорига асосан, Оила институтини ривожлантириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида Шуманай туманининг 3-сектор ҳудудида жойлашган Қарабайли маҳалла фуқаролар йиғинида «Оила ва хотин-қизлар маскани»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари А.Бекмуратов, Т.Қаллиқиличева, муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарлари, «Намунали аёллар» ҳаракати аъзолари, овул ва макон фуқоралар йиғинидаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган оилалардаги тотувлик, тинчлик, ҳамжиҳатликни асрашдек эзгу мақсадлар йулида энди ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларимизнинг ушбу марказларда таълим олишларига тилакдошлик билдирилди.



«Оила ва хотин-қизлар маскани»нинг очилиши туманда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.