Кубок ғолиблари муносиб тақдирланди
350

Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактабида мини-футбол бўйича «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири кубоги»нинг финал босқиши бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида Хўжайли туманининг «Жайхун» жамаоси барча рақибларин енгиб, кубок соҳибига айланди.
Чимбой туманининг «Чимбой» жамаоси иккинчи ва Нукус шаҳрининг «Нукус Старс» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги