Долзарб вазифалар кўриб чиқилди

296

Қораўзак тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишида қилиниши лозим бўлган вазифалар бўйича мажлис бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва идора, ташкилот вакиллари иштирок этди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш. Отемисов, туман ҳокими А. Баймуратовлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўл-харитасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, баҳор мавсумида ободонлаштириш ишларини ўз вақтида олиб бориш, мевали, дарахт кўчатлари экиладиган майдонларни тайёрлаш ва бошқа қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар бўйича сўз юритилиб, мутассади идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги