Нукусга кувайтлик мутахассисларларнинг келиши кутилмоқда
314

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш мақсадида, жорий йилнинг ўзида бир қанча давлатлар билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.
Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов Қувайт давлатининг етакчи тиббиёт клиникалари вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида ташриф буюрган меҳмонлар Қувайт давлатининг етакчи тиббиёт клиникалари вакилларининг Қорақалпоғистон Республикасига келиши режалаштирилаётгани, ушбу тадбирлар чоғида бир қатор йуналишлар бўйича беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, ушбу муҳокама давомида чет элдан келган мутахассисларга барча шароитлар яратилиши бўйича келишиб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги