Енгил атлетикани оммалаштириш масаласи кўрилди

208

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов конференциясида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига раис этиб сайланган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутасаддилари билан учрашди.

Давра суҳбати шаклида бўлиб ўтган мулоқотда ҳудуддаги енгил атлетика федерацияси бўлимида спортчиларнинг машғулотлар ўтказиши учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди. Биринчи навбатда, бўлимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида енгил атлетика спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар ва ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири