Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқариб бораётган ялпи мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали онлайн ёритилаётир.
Ялпи мажлиснинг иккинчи иш кунида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш, Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритишга оид қонунлар кўриб чиқилади.
Мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз.
Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА